3 фарзандига алимент тўламаган ота 10 суткага қамалди

2022 йилда Мажбурий ижро бюроси Қашқдадарё вилоят бошқармаси қидирув тадбирлари натижасида топилган 481 нафар шахсларнинг 472 таси алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган фуқаролардир.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, қарздор С.Баратовдан 3 нафар ундирувчи аёлларга (2 нафари собиқ турмуш ўртоғи) нинг фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Алимент тўлашни истамаган фуқаро, қочиб, яшириниб яшашни маъқул қўрган.

19.07.2022 йилда Мажбурий ижро бюроси Ғузор туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган қарздор, 12.01.2023 йилда қидирув тадбирлари натижасида топилди.
Шундан сўнг ҳам, қарздорлигини тўлашни истамаган фуқарога, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.