Иқлимшунослар 2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлишини тахмин қилишди

Иқлимшуносларнинг огоҳлантиришича, 2024 йилда глобал ҳарорат жадвалдан чиқиб, мисли кўрилмаган иссиқлик тўлқинларини келтириб чиқариши мумкин. Иссиқлик яқин ойларда Тинч океанида пайдо бўлиши башорат қилинаётган Эл-Нинё феномени билан боғлиқ бўлади.

Эл-Нинё – Тинч океанининг экваториал қисмида ер усти сувлари ҳароратининг ўзгаришидир. Бу бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳавони кучайтиради.

Ҳозирда сайёрамиздаги глобал ҳарорат олдинги даражадан 1,2 даражага юқори. Шунингдек, ўсиш аллақачон ҳалокатли оқибатларга олиб келди. АҚШ, Европадаги иссиқлик тўлқинлари ҳамда Покистон ва Нигерияда сув тошқинлари содир бўлди.

Олимлар 2024 йилда ўртача ҳарорат биринчи марта саноатдан олдинги даражадан 1,5 даражадан ошиб кетишини тахмин қилишди. Эл-Нинёнинг таъсири ҳозирги иқлим ўзгариши жараёнларига қўшилади ва уларни сезиларли даражада кучайтиради.

“Бизнинг тахминимизча, 2024 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин. Эл-Нинёнинг кичик тарқалиши ҳам рекорд глобал ҳароратга етиши учун етарли бўлиши керак”, — деди Колумбия университети профессори Жеймс Хансен.