Табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан “Ромитантумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар тезкор тадбирда, “S.S.” фермер хўжалиги раҳбари С.Р. фермер хўжалигига қарашли иссиқхонани ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, давлат ва жамият манфаатларига 198,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ДХХ ва “Ҳудудгаз Андижон” филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.И. Олтинкўл тумани, “Миробод” МФЙ ҳудудида иссиқхона ташкил этиб, ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб, 103,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.