Перудадаги намойишларда 53 киши ҳалок бўлди

Перудаги норозилик намойишлари қурбонлари сони 53 кишига етди, яна 1200 га яқин киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда МИР 24.

Мамлакат бўйлаб 10 кундан бери исён ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб ҳибсга олинган собиқ президент Педро Кастилё тарафдорлари томонидан намойишлар ўтказилмоқда. Мамлакатнинг учта вилояти ва иккита вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Пуно вилояти учун эса тунги комендантлик соати алоҳида жорий этилган.

Намойишчилар мамлакат чегараларини деярли ҳар қандай автомобил ўтиши учун тўсиб қўйган. Боливиядан келган назорат пунктларида турли юклар ортилган юзлаб юк машиналари тўпланиб қолган. У ердан тўсиқсиз ўтишга одатланган узоқ масофали ҳайдовчилар бир неча кундан бери оч ўтиришибди.

Перу пойтахтида бугун амалдаги президент Дина Болуартенинг истеъфоси ва парламентни тарқатиб юбориш талаби билан янги кенг кўламли норозилик намойиши ўтказилиши режалаштирилган.