Қонунчиликка кўра, таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ҳаво ҳарорати 16º С дан паст бўлмаслиги лозим.
Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши талаб этилади.
Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши керак.
Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.