Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 23 январь куни дунёда учинчи ўринга чиқди.
АҚШнинг Ҳаво сифати индекси платформаси рейтингига кўра, пойтахтдаги PM2.5 чанг зарралари ЖССТ ҳаво сифати бўйича йиллик йўриқнома қийматидан 26,2 бараварга ошди.
Бундан пайтда ниқоб тақиш, деразаларни ёпиш ва ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Мутахассислар 151 бирликдан 200 бирликкача бўлган ҳаво сифатини саломатлик учун зарарли деган хулоса берган. Агар бу кўрсаткич 201 дан 300 гача бўлса, жуда зарарли, 300 бирликдан ошганда эса хавфли нуқтага етади.