Суриянинг Алепподаги провинциясида турар-жой биносининг қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Sham FM” радиостанцияси хабар берди.
“Шайх Мақсуд кварталидаги турар-жой биносининг қулаши натижасида 16 киши ҳалок бўлди, тўрт киши эса жароҳат олди. Бу ерда асосан курдлар истиқомат қилган. 5 қаватли бино пойдевори намликнинг ортиши натижасида қулаб тушди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, 7 та оиладан 30 га яқин одам вайроналар остида қолган, уларни қутқариш бўйича операция давом этмоқда. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва фуқаро мудофаа кучлари ишламоқда.