3 нафар собиқ ходимлар ишига қайтди

Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлимининг иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 08.08.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тегишли бошқармасидан ундирувчи фуқаролар Ш.Й., Ф.Т. ҳамда Ш.К.ларнинг фойдасига 16.08.2022 йилда қабул қилинган собиқ ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқларини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилиниши ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тегишли бошқармасига ўқчи лавозимига ишга тиклаш кўрсатилган.


Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлимига 22.12.2022 йилда келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочиси Ш.Ботиров томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг тегишли бошқармаси Қаршида жойлашган отрядининг буйруғига асосан собиқ ходимлар ўз лавозимига ишга тикланди.


Юқоридагиларга асосан ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланди.