Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланмоқда.
Кодекс ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришишга қаратилган.
Ҳужжат ижроси доирасида Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жамоатчилик кенгашлари тузилади. Кенгашлар таркибига соҳа олимлари, фахрийлар, шунингдек, журналистлар ҳам киритилади.