Қашқадарёда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ҳодиса 2023 йил 23 январ куни Касби тумани Қамаши қишлоғида содир бўлган. Маълум қилинишича, Қамаши қишлоғида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан табиий газ ёниши натижасида ҳосил бўлган ис гази дудбурон орқали хона ичига сизиб чиққан.

Оқибатда хонада ухлаб ётган 1992 йилда туғилган оила бошлиғи Д.Л., унинг 1995 йилда туғилган турмуш ўртоғи Д.Қ., 2018 ва 2020 йилда туғилган икки нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этган.