Ўтган йили Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди

Бу ҳақда Ш.Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчилари 1 миллион аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди.

Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.