Ноқулай об-ҳаво юрак касалликлари бор беморларга таъсир қилади(ми?)

Албатта, бундай об-ҳаво энг биринчи галда юрак қон томир тизимида муаммоси бор шахсларга ёмон таъсир этади.

Бу қарашга литвалик шифокорлар ойдинлик киритишди. Улар 4 йил давомида коронар қон томирларида муаммоси бўлган 865 нафар (ўртача ёши 60 ёш ) беморларни устида реабилитация дастури доирасида тадқиқот ўтказди.

Тадқиқот иштирокчилари 8 кундан 21 кунгача бўлган вақт оралиғида об-ҳавога сезгирлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз-ўзини баҳолаш кундалигида қайд этди.

Ва натижада, об-ҳаво параметрларининг ўртача кунлик қийматлари ҳисоблаб чиқилиб, ўз-ўзини баҳолаш кундалигида қайд этилган қайдлар билан таққослаб чиқишганда юрак коронар қон томирдаги муаммолар кўп ҳолларда юқори нисбий намлик ва паст барометрик босим билан боғлиқлиги маълум бўлди.