Хитой фуқароси АҚШда муҳандислар ва олимлар ҳақида маълумот тўплаш орқали Хитой ҳукумати фойдасига жосуслик қилгани учун 8 йилга қамалди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.
31 ёшли Цзи Чаокун ўтган йилнинг сентабрида Хитой Давлат хавфсизлик вазирлиги агенти сифатида ноқонуний фаолият олиб борган ва АҚШ ҳарбийларига ёлғон маълумот берганликда айбланган.
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Цзи зиммасига Хитой разведка хизматлари учун АҚШ муҳандислари ва олимлари ҳақидаги биографик маълумотларни тўплаш ва уларни жосус сифатида жалб этиш вазифаси юкланган. 2016 йилда Цзи Иллинойс технология институтини тамомлаганидан бир йил ўтиб, АҚШ армияси резервига кирди. Бу унга Америкада иш топишга имкон берди.
Цзи ўз аризасида сўнгги 7 йил ичида хорижий ҳукуматлар билан ҳеч қандай шартнома тузмаганлиги ҳақида ёлғон баёнот берган.