Япония Россияга роботлар етказиб беришни тақиқлади

Янги санкциялар пакети доирасида Япония ҳукумати Россияга роботлар, нефть ва табиий газ қидируви учун ускуналар, шунингдек, радиоактив материалларни етказиб беришни тақиқлади, деб ёзади «РИА Новости».

Хусусан, тақиқ баъзи тиббий асбоблар ва кимё саноати маҳсулотларига, жумладан, кўздан ёш оқизувчи газни ўз ичига олади.

Шунингдек, саноат роботлари, вакциналар, нефть ва табиий газни қидириш ускуналари ҳам тақиқланган.