Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди

Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинмоқда.

Суд ҳукмига кўра, Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.