Янги Зеландиянинг Шимолий оролида жала оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди, дея хабар беради Euronews.
Тўрт кундан бери тўхтовсиз ёғаётган ёмғир туфайли сув тошқини содир бўлди. Турар-жой бинолари вайрон қилинган, автомобиль йўллари ёпилган.
Мамлакатнинг 1,5 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган энг йирик шаҳри Оклендда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Метеорологлар минтақада об-ҳаво ёмон бўлиши, яна сув тошқини хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди.