Президент қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг раҳбарият таркибида бир неча ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра:
Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Шаҳлохон Турдиқулова олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
Сарвархон Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Олимжон Тўйчиев вазирлик ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори ҳамда Маджит Каримов Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимларига тайинланди.
Бундан ташқари, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.