Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш индексида юқорилади

Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индекси 2022 йил натижалари эълон қилинди.

180 та давлат орасида Ўзбекистон 31 балл билан 126-ўринни эгаллади. Мамлакат балларини 3 тага ошириб, ўрнини 14 поғонага яхшилашга (2021 йилда 140 ўрин) муваффақ бўлди.

Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги 6 йил давомида ўсиш суратларини қайд этаётган давлат сифатида Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасининг аксилкоррупция ислоҳотларини тизимли равишда амалга ошираётган давлатлар қаторида қайд этилди.