Суд қарорига кўра, она ҳам алимент тўлаши мумкин

Жорий йилнинг 31 январь куни YouTube ижтимоий тармоғида фуқаро З.Ахатованинг турмуш ўртоғи алимент талаб қилаётганлиги ҳақидаги мурожаати бўйича хабарлар жойлаштирилган. Ушбу ҳолат юзасидан МИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюросининг Пискент туман бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор З.Ахатовадан ундирувчи Д.Ким фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари даврида қарздор фуқарога тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланиб, унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Ҳозирда қарздор З.Ахатовадан алимент маблағларини ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.