Ўзбекистонда одамлар асосан қандай касалликлардан вафот этгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 % қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

2022 йилнинг 9 ойида қайд этилган ўлим ҳолатларининг касалликлар бўйича сони:

— қон айланиш тизими касалликлари – 74 109 та

— нафас олиш аъзолари касалликлари – 12 805 та

— ўсимталардан – 10 535 та

— бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан – 7 260 та

— овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 5 264 та

— юқумли ва паразит касалликлари – 1 976 та

— бошқа касалликлардан – 18 417 та