Кеча, 31 январь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида зўравонлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Бу ҳақда Бош прокуротура маълумот берар экан, гумонланувчи 29 ёшли эркак бўлиб, марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширганини билдирган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўриш мумкинки, гумонланувчи шахс 12 ёшли қизни мактабдан қайтаётганда таъқиб қилиб келган. Шу сабабли Тошкент шаҳар Оила ва хотин кизлар бошқармаси ота-оналардан болаларини мактабга ўзлари олиб бориши ва олиб келишини сўраб, мурожаат билан чиқди.
“Оила ва хотин кизлар бошқармаси ходимлари ва маҳалла фаоли марҳуманинг хонадонига бориб чуқур хамдардлик билдиришди.
Барча ота-оналарга илтимос: ўзингиз ҳамроҳлик қилинг ва фарзандларингизни мактабга олиб бориб мактабдан олиб кетинг. Улар билан доимо алоқада бўлинг”, дейилади бошқарма хабарида.
Ражабова Шаҳнозабону,
ЎзДЖТУ талабаси