Табиат ресурслари вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ Обиджон Нематович Қудратов Табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

У мазкур тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.