Тошкентда сохта СЭС ходимлари пайдо бўлгани айтилмоқда

Тошкент шаҳар Миробод тумани «Мовароуннаҳр» маҳалласи аҳолисига ўзларини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман бўлими ходимимиз дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар СЭСнинг маълум қилишича, ўзларини «СЭС ходимлари» дея таништираётган фирибгарлар аҳолига келиб чиқиши номаълум дориларни сотмоқда.

Шу сабабли фуқароларга зарарсизлантирувчи восита сотаётган «СЭС ходимлари»ни учратганда, хизмат гувоҳномаси, қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши ҳамда зарарсизлантирувчи восита сотишга асос сўрашга ҳақли эканлиги эслатиб ўтилди.

Ушбу шахслар талаб қилинган маълумотларни беришдан бўйин товлаганда эса фуқаролар СЭСнинг 78-888-01-01 (050) Ишонч телефонига ёки Тошкент шаҳар бошқармасининг 71-248-12-43 телефон рақамига хабар беришлари мумкинлиги аайтилди.