Белгиялик машҳур ёзувчи хонадан чиқмасликка ва ҳечким билан гаплашмасликка қарор қилди

Ёзувчи Саскиа Де Костер, янги китобини ёзиш учун бир ойгача умуман ташқарига чиқмаслик ниятида Қиролликнинг Гўзал Санъатлар Музейидаги шишали хонага жойлашди.

Музейга ташриф буюрган сайёлар ёзувчини томоша қилишлари мумкин. Муаллиф ўзининг кундалик эҳтиёжлари учун ўзи жойлашган хонанинг ичкарисидаги хонадан фойдаланади. Бироқ ёзувчи то китобини ёзиб тугатмагунча ҳечким билан сўзлашмасликка қарор қилган. Хонада битта компютер, стол ва ёзувчининг зарур 28 та китоби бор. Берилган маълумотга кўра, муаллиф бу муддат ичида телефондан ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди.

Муаллиф: “Бу йўлни тутишимдан мақсадим ўзим ўйлаган китобни охиригача ёзиб тугатиш, мен бу билан энг камида ўз дунёқарашимни бойитган бўламан” деди. Унинг эътироф этишича, вақтинчалик ҳамманарсадан четланиш кишига ўзгача фикрлар беради ва руҳан ўстиради. Қолавреса, ёзувчининг китобини омма олдида ёзишидан яна бир мақсади бор.

У ҳам бўлса, ёзувчиларнинг меҳнати ва маоши кўпчиликнинг назаридан четда қолган. Бу билан у барчага ёзувчиликнинг нечоғлик машаққатли ва муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқчи. Суратларда сиз ёзувчининг ишлаш жараёнидаги лавҳаларни кўришингиз мумкин.