Ўзбекистон 2022 йил якунига кўра, Буюк Британиянинг The Economist Intelligence Unit (EIU) тадқиқот ташкилотининг Демократия индексида 167 давлат орасидан 149-ўринни эгаллади. Бу ташкилот томонидан ишлаб чиқилган рўйхатда маълум қилинди.
Ўзбекистон демократиясига берилган баҳо 2,12 баллни ташкил этади. Бу кўрсаткич кетма-кет уч йилдан бери ўзгаргани йўқ. Бундан ташқари, бу балл орқали Ўзбекистон “авторитар режим”га эга давлатлар гуруҳига киритилган.
Ўзбекистондаги демократия беш тоифада баҳоланган:
- сайлов жараёнининг сифати ва плюрализм учун – 10 баллдан 0,08 балл;
- ҳукумат фаолияти учун – 1,86 балл;
- сиёсий иштирок учун – 2,78 балл;
- сиёсий маданият учун – 5 балл;
- фуқаролик эркинлиги учун – 0,88 балл.