Мутахассис болага неча ёшда телефондан фойдаланишга рухсат бериш кераклигини маълум қилди

Ўтган йилдан бошлаб, “Samsung” мобил ширкатининг директори ёрдамчиси бўлиб фаолиятини бошлаган Жеймс Китто, интервюсида “Мобил телефондан фойдаланувчилар неча ёшда бўлишларидан қатъий назар муҳими, ижтимоий тармоқдан фойдаланаётганда ишончли ҳолатда бўлиши керак” дея таъкидлади.


Шунингдек, у фарзандингизга неча ёшда телефон ишлатишга рухсат берсангиз ҳам унинг маълумотлардан фойдаланишдаги хавфсизлиги таъминланган бўлиши кераклигини, ўзи эса қизига 11 ёшда мобил телефон ишлатишга рухсат берганини таъкидлади.

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳатто 8-9 ёшдаги болалар ҳам интернет орқали порно видеоларни томоша қилишади. Болаларнинг учдан икки қисми интернет тармоқларидан фойдаланади.

2023 йилдаги хулосаларга кўра, 5-6 ёшдаги болаларнинг ҳар юздан саккизтасида телефон мавжуд. Изланишлар шуни кўрсатдики, турли ахлоққа зид видеолар кўрадиган болаларда ўзига нисбатан ишончнинг йўқлиги, стресс каби ҳолатларнинг юқори даражадалиги кузатилади.

Бу ҳолат гарчи Америкалик тадқиқотларга асосланган бўлсада бизнинг юртимиз учун ҳам нотаниш деб бўлмайди. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, ўзимиз учун бир кўзгу тутсак ва болаларимизнинг нималар билан машғул бўлаётганига диққатлироқ бўлсак фойдадан ҳоли бўлмасди.

Сабаби, телефон ва гаждетлар, интернет тармоқларидаги чексиз чегарасиз уммон барчани ўз домига тортаётган бир даврда хушёрликни қўлдан бермаслик жуда ҳам муҳим ҳисобланади.