Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Элчихонаси кўмаги билан мамлакатдаги зилзила ўчоғларидан — Кахраманмараш шаҳрида халқаро мусобақада иштирок этган эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинди.
Режага мувофиқ, спортчилар 7 февраль куни даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олиб, у ердан Тошкентга қайтиб келади.