Туркияда зилзиладан талафот кўрганлар учун хайрия жамғармаси очилди

6 февраль санасида Туркияда содир бўлган икки алоҳида зилзила туфайли, айниқса, Каҳраманмараш, Ҳатай, Усмание, Адияман, Газиантеп, Шанлиурфа, Диярбакир, Малатя, Килис ва Адана, шунингдек, уларга ёндош вилоятл лўндаарда ҳам кенг кўламли вайронгарчиликлар юз берди.

Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар бошқаруви вазирлиги (AFAD) зилзилада талофат кўрган фуқароларимизнинг шошилинч эҳтиёжларини қондириш мақсадида хайрия жамғармаси очди. Хайриялар, www.afad.gov.tr сайти орқали SanalPOS (электрон ўтказма), банк ҳисоб рақами ва СМС орқали амалга оширилади.

Ёрдам беришни истаган фуқаролар ўз хайрияларини “O’zbekiston Ziraatbank” филиаллари томонидан фоизларсиз Туркияга жўнатишлари мумкин.