Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р. фуқаро Ф.Қ.нинг транспорт воситасини олиб қочганлиги юзасидан жиноят иши бўйича 2 000 АҚШ доллари эвазига судда енгилроқ жазо тайинлатиб беришини айтиб, Ф.Қ.нинг таниши Ш.А.дан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.