Туркия жануби-шарқида рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони 6 234 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси маълум қилди.
“Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 234 нафарга етган, 37 минг 11 киши эса жароҳатланган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ер силкиниши оқибатида вайроналар остидан 8 минг киши қутқариб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Ер силкинишлари, сўнгра 300 га яқин ерости силкинишлари мамлакатнинг ўнта вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан, Сурияда ҳам сезилган. Бироз вақт ўтгач, силкинишларнинг янги кучли зарбаси қайд этилди.