Она уч боласи учун 20 млн миқдорида алимент тўлади

Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 18.01.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор М.Ахраровадан ундирувчи О.Султанов фойдасига уч нафар фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида 21.01.2021 йилда ижро ҳужжати келиб тушган.


Қарздорнинг алиментдан бўлган қарзини ўз вақтида тўламасдан келаётганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.


Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 26.01.2023 йилдаги қарорига асосан, қарздор М.Ахрарова ЎзР МЖтКнинг 47-4 моддаси, 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 7 (етти) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Шундан сўнг, қарздор фуқаро М.Ахроарова ўз масъулиятини ҳис қилди ва ундирувчи О.Султановнинг АТ “Алоқабанк” даги пластик картасига 20.863.100 сўм алимент қарздорлигини ундириб берди