Туркия жануби-шарқидаги зилзила қурбонлари сони 12 873 кишига етди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар департаменти (AFAD) хабар берди.
“Қурбонлар 12 873 киши. 62 937 нафар фуқароларимиз тан жароҳати олди”, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Ер силкинишлари, кейин 300 га яқин ерости силкинишлари мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган. Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Араб Республикасида 1,2 мингдан ортиқ киши табиий офат қурбони бўлган, қурбонлар сони 2 мингдан ошган.