Туркияда ўн минглаб ўқитувчилар зилзила зонасида бўлиб, 20 февралгача мактабларда дарс бўлмайди, дея хабар бермоқда Аnadolu агентлиги.
Туркия Миллий таълим вазири Маҳмут Ўзер, Қаҳраманмарашдаги зилзиладан кейин мактаблардаги таълим жараёни ҳақида Тwitter орқали баёнот берди.
«Биз бошдан кечирган зилзила туфайли Туркия бўйлаб таълимнинг тўхтатилишини 20 февралгача узайтиришга қарор қилдик», — деб ёзди Таълим вазири.
Шу билан бирга, М. Ўзер, ТRТ Haber телеканали жонли эфирида берган баёнотида, ўн минглаб ўқитувчининг зилзила зонасида эканлигини ва жараённи бузмаслик учун таътилни узайтириш қарори олинганлигини билдирди.