Туркияда 6 февраль куни содир бўлган зилзилалардан сўнг талончилик қилган 48 киши қўлга олинди. Бу ҳақда “Yeni Akit” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, гумонланувчилар республиканинг саккиз вилоятида қўлга олинган. улар сўроқ қилинмоқда.
Маълум қилинишича, Туркиянинг жануби-шарқидаги ўнта вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан сўнг, прокурорлар талончилик билан боғлиқ жиноятлар учун одамларни қўшимча уч кунга ҳибсга олишлари мумкин.
“Бундан буён талончилик ёки одам ўғирлаш билан шуғулланган одамлар билиши керакки, давлатнинг мустаҳкам қўли уларни босиб ўтади”, дейди Туркия Президенти.