Қашқадарё вилоятида ер қимирлаши кузатилди

14 февраль куни Қашқадарёда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. Маълумотларга кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 05:48 да содир бўлган.

Зилзила координаталари 38,22 даража шимолий кенглик, 66,36 даража шарқий узунликни ташкил этган. Ушбу ер қимирлашининг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила эпимаркази вилоятнинг Деҳқонобод тумани бўлиб, Тошкентдан 417 км жанубий-ғарбда жойлашган.