Ер усти метро ҳаракати бир кунга тўхтатилади

2023 йил 18 феврал куни метро темир йўлларида бажарилиши лозим бўлган техник ишларнинг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент метроплоитени» хабар бермоқда.

Корхона метро фойдаланувчиларидан келтирилган ноқулайлик юзасидан узр сўрамоқда.

Шунингдек, «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 19 феврал санасидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттириши маълум қилинди.