АҚШ йўлларида учувчисиз такси пайдо бўлди

Американинг Amazon компанияси ўзининг учувчисиз таксисини АҚШнинг Калифорния штатида умумий фойдаланишдаги йўлларда синовдан ўтказди, синов муваффақиятли ўтди, деб хабар бермоқда Reuters.

Синов Amazon компаниясининг Zoox автомашиналар бўлими штаб-квартираси ўртасида бўлиб ўтди.

Amazon’дан учувчисиз таксининг тижорий ишга туширилиш вақти ошкор этилмаган.

Amazon 2020 йилда Zoox’ни 1,3 миллиард долларга сотиб олди. Компания нолдан учувчисиз транспорт воситасини ишлаб чиқмоқда. Машинада руль ва педаллар бўлмаслиги кутилмоқда. Унинг сиғими тўрт йўловчига мўлжалланган.