Зилзила марказидаги чинни дўконида бирорта ҳам идиш синмади

Туркиядаги идиш-товоқлар дўконига зилзила ҳечқандай таъсир кўрсата олмади. «Асрнинг фалокати» деб тилга олинган зилзилаларнинг марказ нуқтаси ҳисобланган Қаҳрамонмарашдаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидажойлашган идиш-товоқлар дўконининг ҳечқандай зиён кўрмагани ҳаммани ҳайратга солди.


Абдуллоҳ Човуш маҳалласидаги Сара кўчаси зилзиладан зарар кўрмаган жойлар сафида қайд этилди. Кўчадаги уйлардан бирига қарашли идиш товоқлар дўкони 6 февральдан буён ёпилган эди. Унинг ичидаги буюмлардан ҳечбирига зиён етмагани аниқланди. Дўкон жойлашган уйнинг рўпарасидаги уйларда эса қидирув қутқарув ишлари олиб борилмоқда.


Бунга гувоҳ бўлган барча кишилар ҳайратланишмоқда.