Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 35 418 нафарга етди

Туркияда зилзила қурбонлари сони 35 минг 418 нафарга етди, дея маълум қилди Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Аввалроқ Эрдоған 6 февралдаги зилзила 1999 йилда Мармара денгизида содир бўлган ва 18 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган зилзиладан уч баробар кучлироқ бўлганини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Улар 1939 йилдан бери энг кучлисига айланди.