Тошкент шаҳар «Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси» ДУК бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Абдувахобов Абдужамил Абдувахоб ўғли лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов қарор имзолади.
Қарорга кўра, «Махсустранс ишлаб чиқариш» бошқармаси ДУК бошлиғи этиб, Набиев Камолиддин Жамолиддинович тайинланган.