Қашқадарёда қалбаки 5 минг АҚШ долларини 25 млн. сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Муборак туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам судланган Ш.Э. қалбаки 5 минг АҚШ долларини 25 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Ш.Э. мазкур қалбаки купюраларни Китоб туманида яшовчи, 1964 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган Т.Х.дан олганлиги аниқланиб, у ҳам ушланди.

Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистон Республикасидан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.