КХДР ҳукумати буйруғига кўра Ким Чен Иннинг қизи билан бир хил исм-шарифга эга бўлганлар ўз исмларини ўзгартириши шарт.
Шимолий Корея расмийларининг буйруғига кўра, мамлакатда Чжу Э исмини олган барча қизлар ва аёллар уни бошқасига ўзгартириши шарт, чунки бу Ким Чен Иннинг севимли қизига тегишли.
Қайд этилишича, тегишли буйруқлар аллақачон Пхенсон ва Чонжу шаҳарларида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан чиқарилган. Уларга мувофиқ, бундай исмли аёлларнинг шахсий гувоҳномаларига зарур тузатишлар киритилиши керак.
“Чонжу шаҳридаги хавфсизлик вазирлиги Чжу Э номи билан рўйхатдан ўтган аёлларга қўнғироқ қилиб, улардан исмларини ўзгартиришни талаб этилди”, – деган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Исмини ўзгартирган қизлар ва аёлларга туғилганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади. ОАВ хабарларига кўра, бу масалани ҳал қилиш учун аёлларга бир ҳафта вақт берилган. ушбу ташаббус КХДР фуқароларининг танқидига сабаб бўлмоқда.
2014-йилда исмни ўзгартириш тўғрисидаги шунга ўхшаш буйруқ ота-оналари Чен Ин деб исм берган фуқаролар учун ҳам қабул қилинган эди. Бу вазифани Шимолий Кореянинг энг яхши анъаналари асосида яъни ихтиёрий-мажбурий асосда бажариш таклиф этилган.
Ким Чен Иннинг қизи илк марта 2022-йил ноябрида омма олдида кўриниш берган эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу сиёсатчи ўз ворисини қизда кўриши ва уни аллақачон ҳокимиятни топширишга тайёрлаётганини англатиши мумкин.