Вазирлар Маҳкамасида бир қатор тайинловлар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нусратбек Давронқулович Тўйчиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Даврон Наримович Қаландаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Мансурбек Базорбоевич Жуманиёзов Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Иззат Раҳматуллаевич Тангриев Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Жамшид Абдусаломович Абдусаломов Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаевнинг котибияти мудири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг мудири лавозимидан озод қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нодир Мухторович Дўсматов Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамованинг котибияти мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Оила ва хотин қизлар масалалари котибияти мудири лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Дилшод Ибрагимович Холмуродов Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири лавозимидан озод этилди.