Қаҳраманмараш провинциясида содир бўлган зилзиладан 205 соат ўтиб, вайроналар остидан бир аёл қутқариб олинди, дея хабар бермоқда Анадолу агентлиги.
Оникшубат туманида 35 ёшли Айшегюль Байир бино вайроналари остидан олиб чиқилди. Қутқарувчилар уни қутқариш учун 5 метрли туннел қазишган.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг Қаҳраманмараш-Пазарджик туманида содир бўлган 7,7 магнитудали ва Эльбистондаги 7,6 магнитудали зилзиладан кейин 648 та ер қимирлаши содир бўлган эди.
Зилзила мамлакатнинг 10 провинциясида, шунингдек, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган.