Мутахассисларнинг айтишларича, онкологик касалликларнинг ривожланишида олиб келадиган асосий омиллардан бири – нотўғри овқатланиш ҳисобланади. ЖССТ маълумотларига кўра, эркаклар орасида учрайдиган саратон касалликларининг 40 фоизи, аёллар орасида қайд этиладиган онкологик хасталикларнинг 60 фоизига нотўғри овқатланиш сабаб бўлади.
Шифокор-онколог Иван Карасевнинг таъкидлашича, таомномадаги озуқавий компонентлар танқислиги ёки аксинча, уларнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши моддалар алмашинуви ҳамда ички тана аъзолари фаолиятига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Бу эса организмда хавфли ўсимталар пайдо бўлиши эҳтимолини оширади.
80 фоиз ҳолатда онкологик касалликлар кансерогенлар таъсирида ривожланади. Кансерогенлар озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва қадоқлаш вақтида тушиб қолиши мумкин. 80 фоиз ҳолатда онкологик касалликлар кансерогенлар таъсирида ривожланади. Кансерогенлар озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва қадоқлаш вақтида тушиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, зарарли моддалар организмга тозаланмаган сув ёки тупроқ орқали ҳам тушиб қолиши ҳолатлари учрайди.
Шу боисдан мутахассислар таркибида зарарли моддаларни сақловчи ва ишлов берилган маҳсулотлар – шакар, маргарин, тез тайёр бўлувчи егуликлар, консервалар истеъмолини камайтиришни маслаҳат беришади.