Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 мингдан ошди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Туркия ҳукумати вайроналар остидан 35 418 кишининг жасади топилганини, Сурия расмийлари эса 5 800 дан ортиқ одам ўлганини маълум қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда вайроналар остидан 8 мингдан ортиқ одам тирик олиб чиқилганини таъкидлаган.
Халқаро миграция ташкилотининг гуманитар ёрдам юкланган ўнта юк машинаси Баб эл-Салом назорат-ўтказиш пункти орқали Сурияга жўнатилган. Туркиядаги зилзиладан 200 соат ўтгач қутқарувчилар вайроналар остидан тирик одамларни ҳам аниқламоқда.
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 40 мингдан ошди

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, зилзилалардан сўнг Сурияда 5,3 миллионга яқин одам бошпанасиз қолиши мумкин. Туркия ва Сурияда 900 мингга яқин одам зудлик билан иссиқ овқатга муҳтож.
Туркия ва Сурияда 900 мингга яқин одам зудлик билан иссиқ овқатга муҳтож.