Туркия жанубидаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 39 672 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Сулаймон Сойлу CNN Турк телеканали эфирида маълум қилди.
Унга кўра, табиий офат пайтида қулаган 20 мингдан ортиқ бино ўрнида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Бошқарма бошлиғининг айтишича, қидирув-қутқарув ишлари катта қисми якунланган.
6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,7 балл ва 7,6 балл магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди.