2023-йил 1-апрелдан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун янги тарифлар эълон қилинади. Бу ҳақда президент қарорида келтириб ўтилган.
Қарорда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига қулай, имтиёзли ва бепул тарифлар ишлаб чиқиш топширилган. Масалан, бир йўналишдаги автобусда бир соат ичида қилган “пересадка”ларга қараб имтиёзли ва текин тарифлар қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, бир кунлик лимитли ва лимициз, 1, 3 ва 6 ойлик ҳамда йиллик тарифлар жорий этилади. Бунда транспорт турининг аҳамияти йўқ.
Қолаверса, йўл ҳақи учун электрон тўлов тизимидан фойдаланилса, енгиллик берилиши кўзда тутиляпти.
Пойтахтда жамоат транспорти учун нархлар сўнгги маротаба 2019-йилнинг август ойида 1200 сўмдан 1400 сўмга оширилган эди. 2021-йилда ҳам нархни кўтаришга уриниб кўришган, аммо амалга ошмаган.