Бразилияда кучли ёмғир ёғиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлди

Бразилиянинг Сан-Паулу штатида кучли ёмғир оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда якшанба куни G1 портали штат ҳукуматига таяниб маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

Аввалроқ 24 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Табиий офат натижасида кўплаб сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлди, турар-жой бинолари ва инфратузилма объектлари вайрон бўлди.

Штат пойтахти Сан-Паулуни қирғоқбўйи ҳудудлари ва қўшни Рио-де-Жанейро билан боғлайдиган йирик магистралларда транспорт ҳаракати тўхтатилди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, вайроналар остидан ўнлаб одамлар топилмоқда.