Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида яна юқорилади

Ўзбекистон «Open Data Watch» ташкилотининг «Open Data Inventory» (ODIN) Очиқ маълумотлар рейтингида 66 балл йиғиб, жаҳон бўйича 40-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади. (2020 йилда 63 балл билан 44-ўринни эгаллаган)

Малумот ўрнида: «Open Data Watch» — очиқ маълумотлар ва расмий статистика асосида фаолият олиб борувчи халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. «ODIN» рейтинги эса мамлакатнинг статистик таклифлари қанчалик тўлиқлигини ва улардаги маълумотлар халқаро очиқлик стандартига мос келишини баҳолайди.

Рейтингнинг 2022 йилги натижаларида биринчи ўринни Сингапур эгаллаган. Кейинги поғоналарни эса Дания, Финляндия банд этган.

Минтақа мамлакатлари ҳисобланган Қозоғистон 48-, Қирғизистон 89-, Тожикистон 120-, Туркманистон 192-ўринларда қайд этилган.